Соҳиб Аббосхон давлатнинг пулини совуриб, халққа хиёнат қилаётган киночилар ҳақида гапирди (видео)

1

Соҳиб Аббосхон «Дарё» интернет-нашри учун берган эксклюзив интервьюсида фестиваль учун фильм ишлайман деб, Ўзбекистондаги реал ҳаётни нотўғри кўрсатаётган киночиларни халққа хиёнат қилишда айблади.

«Тасаввур қилинг, сиз нон ёпиб, бозорга олиб чиқдингиз, нонни биров бир пулга олмаса, у ноннинг нима кераги бор? Давлатнинг пулини совуриб, қанақадир бир фестивалга борамиз деб, Ўзбекистоннинг томи йўқ уйларини кўрсатиб, эшигининг орасида тирқиши бор, очсангиз ғийқ-ғийқ қилиб қоладиган уйларни узоқ кадрларда ушлаб турадиган фильмлар олишади. Чет элликлар бу фильмларни кўрганда «томларингизни қачон шефир қиласизлар, сизлар ҳам кўчаларингизни асфалт қилинглар, бир тузукроқ иморат қурмайсизларми?», дейишади. Нима кераги бор бу фильмларнинг, санъатми шу, Ўзбекистондаги реал ҳаётни кўрсатишмайдими улар?

Тўйларда бошловчилик қилганимни кўпчилик билади. Йигирма беш йилдан ортиқ бошловчилик қилган пайтларимда юртимизда бормаган жойим қолмаган. Шунчалик кўп жойларга борганманки, лекин шунақа хароб жойни кўрмаганман. Бундай фильм ишлайдиган киночиларни халқнинг пулига хиёнат қилган одамлар, деб биламан. Чунки улар халқнинг пулини олиб кино ишлашади, аммо у фильмни ҳеч ким кўрмайди.

Бир фестивалда мукофот беришганида «Россиянинг узоқ қишлоқларидан келиб, зўр кино олишибди», деб раҳми келиб мукофот беришганини ҳам кўрганман».

Соҳиб Аббосхон, актёр ва режиссёр

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Давлатнинг пулини олганлар ҳақиқий ҳаётни кўрсата олса, бирор натижага эриши мумкин. Мен муаллифни қўллаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, бизнинг кейинги йилларда олинган кўплаб фильмлар ҳақиқий ҳаётга тўғри келмайди. Бойларнинг уйларини намойиш қилиш ҳам ҳақиқий ҳаёт эмас. Ўртача ҳолатни тушириш ва туширганда ҳам тўғри, бўёқлари камроқ тарзда тушириш керак. Айрим фильмларда овоз режиссёрлари ёки операторлари нотўғри йўл тутишмоқда. Айрим муҳим ўринларда мусиқа жуда юқори тембрда ёзилгани боис, қаҳрамонларнинг овозлари эшитилмайди. Уларнинг ўзлари бир кўриб, томоша қилишганмикан ўз маҳсулотларинини. Мен мисоллар ҳам келтирардим, аммо кўпчилиги шундайлиги учун мисолларсиз билдирдим фикримни.

Comments are closed.