Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 4 апрел куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

4 апрел таъмирлар ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш кунига айланади. Аксига олгандек, рўзғорингизда энг керакли жиҳозлар бузилиб қолган бўлиб чиқади. Дўстларингиздан бири билан орангизда муаммо келиб чиқади. Шу нарса режалар ўзгаришига сабабчи бўлади. Асосий ишларни катта тезликда бажаришга ҳаракат қилинг. Токи шахсий ишларга ҳам вақт қолсин. Кечқурунга яқин молиявий масалада бадавлат танишлардан бири ёрдам қўлини чўзади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун ҳамкасбларингиз орасидан қайсидир бири асабингизга тега бошлаши кутилади. Бу муаммони сукут ёрдамида бартараф этиб бўлмайди. Аввал яхшиликча тушунтирасиз. Тушунмаса амалий ишга ўтасиз. Шаънингизни ҳимоя қилинг. Жамиятда ўзини қандай тутиш кераклигини бошқаларга кўрсатиб қўясиз. Сиз бажарадиган айрим лойиҳалар учун ижодий ёндашув талаб этилади. Бу нарса сизда керагидан ҳам кўпроқ. Ишга солинг. Шу нарса сизга кўзланган даромадни ҳадя эта олади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

4 апрелда сизга осон кечмайди. Эрталабдан руҳан ва жисман тайёр бўлишингиз керак. Раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни тартиб билан адо этинг. Охир оқибат албатта мамнун тортасиз. Меҳнатингиз мевасини кўрасиз. Жуфтингиз билан орангизда ҳеч қурса ярим метр масофа мавжуд бўлиши лозимлигига эътибор қаратинг. Шунда бир-бирингизни яхшироқ тушуна бошлайсиз. Фикрлар бир жойдан чиқа бошлайди. Саломатликни асранг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун қисқичбақа буржи остида таваллуд топганлар жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этишади. Бу ижобий натижа бермай қолмайди албатта. Ҳатто, энг мураккаб муаммолар ҳам сизга бўйин эгишдан бўлак чора топа олмайди. Ишда, шахсий ҳаётда ички заҳираларни тартиб билан сарфланг. Акс ҳолда боши берк кўчага кириб қолишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда яқинларингизга нисбатан тажовузкор бўлманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Кимлардир саёҳатга чиқишни мўлжаллаган бўлса, ҳозир мавриди эмас.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

4 апрел куни қалбингизда аланга олган оловга мой сепиш ниятида бўлганларга жуда қийин бўлади. Сиз жаҳл отига минасиз-у, ўша кимсанинг тепасида ҳозир бўласиз. Жуфтингиз билан ҳам муносабатларингиз ижобий кечмаслиги кутилмоқда. Бир йўлини топиб вазиятни юмшатишга ҳаракат қилинг. Жисмоний зўриқишларга эрк берманг. Саломатлигингизни асранг. Санъат соҳасида тер тўкадиганларнинг миясига бугун кечқурун ажойиб бир ғоя қуйилиб келади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Паризод буржи вакиллари бугун иш бажаришда миқдорга эмас, сифатга эътибор қаратишади. Раҳбарларга бу қарорингиз маъқул тушади албатта. Аммо улар режани бажаришни ҳам талаб қила бошлашади. Шундан кейин сиз ҳам бошқалар каби сифат эмас, сонга эътибор қаратишга мажбур бўласиз. Муҳаббатда иллюзиядан қочинг. Ҳар бир ҳодисага реал назар билан боқинг. Шу йўл билан жуфтингизга янада яқинроқ тура оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

4 апрелда сиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам оригиналликка алоҳида эътибор билан ёндашинг. Фантазиянгиз дунёларга етади. Кўпчилик тўпланадиган жойлардан ўзингизни олиб қочишингиз тавсия этилади. Ёлғиз қолиб кўчаларни пиёда сайр қилиш сизга ўзгача лаззат ва куч ато этади. Билинг, интизом фақат ишда, армиядагина керак деб ўйласангиз, хато қиласиз. Шахсий ҳаётда ҳам унинг ўрни бор. Оилада ҳам интизом зоҳир бўлса, фақат яхшилик кўрасиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунингизнинг ярмисини шахсий ишларни қойиллатиб бажариш учун ажратинг. Шундай қилсангиз, хотиржамлик, истироҳат сизни тарк этмайди. Иш бажаришда жонингизни жабборга бериб тер тўкишингиз шарт эмас. Бу саломатлигингизга путур етказади. Бўлғуси жуфти билан муносабатларни узган ёлғиз дўстларимиз ҳануз айб кимда эканини била олмай ҳалак бўлишади. Хўш, қачонгача шу азобга қул бўласиз? Майли, айб кимдалигидан қатъи назар характерлар мос келмадими, оила қурмасдан бу муҳаббатга барҳам бериш лозим эди. Шу воқеа юз берди. Энди ўзингизга мос инсонни учратиш ҳақида ўйлашингиз керак.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

4 апрел куни ўқотар буржи остида туғилганлар зиммасидаги вазифаларни жуда катта тезликда сифатли қилиб бажаришади. Бу ишингиз учун лоф бўлса ҳам айтиш керак, миллионлаб олқишлар ёғилади. Бироқ негадир ўзингиз билан ўзингиз руҳан олиша бошлайсиз. Нимадир камдек туюлаверади. Аслида бу яхши жиҳат. Ўзидан, бажарган ишидан кўнгли тўла қолмайдиганлар узоққа боради. Тадбиркорларга хорижга чиқиб ишлаш мажбуриятини юклайдиган шартномага имзо қўймаслик тавсия этилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сиз асосан қурилиш, таъмир ва керакли материалларни харид қилиш билан банд бўлишингиз кутилмоқда. Анчадан бери ўтган йили бошлаган қурилишни тугатиш илинжида юргандингиз. Мана, пайти етди. Баҳор янгиланиш ва танаффуслар фасли. Аёллар ташқи қиёфасига оро бериш, янги кийимлар сотиб олиш масаласига эътибор қаратишса ёмон бўлмасди. Шу баҳонада яқинларингизга ҳам ёқимли совғалар харид қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

4 апрелда йўриқчи ролини бажара бошлайсиз. Барчага маслаҳатлар, тавсиялар берасиз. Янги ғоялар бўлса, уларни амалга оширишда ёрдам қўлини чўзасиз. Агар хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ бўлса, хизмат сафари аъло даражада кечади. Тадбиркорлар жуда фойдали бир шартномага имзо қўйишади. Севишганлар негадир бир-бирларидан аразлаган. Қалби жароҳатланган. Жароҳат тезроқ битишига эришмасангиз, бу ҳолат узоққа чўзилиши ҳеч гап эмас.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Энг мураккаб юмушларга ҳам рационализаторларча ёндашасиз. Уларни осонлик билан уддалай биласиз. Раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни тўлиқ ва сифатли адо этинг. Муҳаббатда мулойим бўлинг. Дағаллик қабул қилинмайди. Азартли ўйинлар ўйнашга тўғри келса, бош тортинг. Кимки сафарга чиқса, янги танишувларни бошдан кечиради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...