Ўзбекистонда қарийб 100 мингга яқин киши карантинга олинган

0

АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб, карантинга олинган аҳоли сони — 99 391 тага етган.

Улардан:

– 23 648 нафари тиббиёт масканларида;

– 75 743 нафари ўз уйида назоратга олинган.

Бугунги кунга келиб, карантин қоидаларини бузган фуқароларимиз сони — 22 286 тага етган.

– 6 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган;

– ўтган бир сутка давомида карантин қоидаларини бузганлар 2 443 тани ташкил этган. Ҳуқуқбузарларнинг аксарият қисми эркаклардир.

Ўтган кеча-кундуз давомида ҳайдовчиларимиз томонидан 2 646 та қоидабузарликларга йўл қўйилган бўлиб, улардан:

– 1 239 таси айнан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ;

– қоидабузарларга тегишли 683 та транспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилган.

loading...