Хитойда 14 нафар шифокорга “Қурбон бўлган қаҳрамон” мукофоти тақдим этилди

0
WUHAN, Jan. 23, 2020 Medical staff of Union Hospital affiliated to Tongji Medical College of Huazhong University of Science and Technology attend a ceremony to form a ''assault team'' in the fight against the pneumonia caused by the novel coronavirus in Wuhan, central China's Hubei Province, Jan. 22, 2020. (Credit Image: © Cheng Min/Xinhua via ZUMA Wire)

Хитойнинг Хубэй вилояти маъмурияти коронавирус эпидемиясига қарши курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган 14 нафар шифокорни “Қурбон бўлган қаҳрамон” мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақда пайшанба куни Хитой марказий телевидениясида хабар қилинди.

Мазкур рўйхатда янги турдаги касаллик ҳақида биринчилардан бўлиб огоҳлантиришга ҳаракат қилган Ли Вэньлян ҳам мавжуд.

Шунингдек, “Қурбон бўлган қаҳрамон” мукофотига Ван Бин, Фэн Сяолинь, Цзян Сюэцин, Лю Чжимин, Чжан Канмэй, Сяо Цзюнь, У Юн, Лю Фань, Ся Сиси, Хуан Вэньцзюнь, Мэй Чжунмин, Пэн Иньхуа, Ляо Цзяньцзюньлар лойиқ кўрилди.

“Улар ўзининг хавфсизлигига эътибор қилмасдан, қатъият ва фидокорлик кўрсатди. Ўзларининг асосий вазифаси бўлмиш, халққа хизмат  қилиш йўлида ўз ҳаётларини қурбон қилдилар”, дейилган вилоят ҳукумати баёнотида.

“Қурбон бўлган қаҳрамон” – Компартия ва мамлакат томонидан ўз ҳаётини давлат хизматига сафарбар қилган фуқаролар тақдирланадиган энг юқори даражали фахрий мукофот ҳисобланади.

Zarnews.uz

loading...