2020 ЙИЛ АПРЕЛДА ЎҚОТАР ВА ТОҒ ЭЧКИСИ БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?..

0

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ўқотар буржи вакиллари апрел ойида оила аъзоларининг ҳимояси, қўллаб-қувватлаши остида бўлишади. Ҳа, яқинларингиз сизга албатта ёрдам қўлини чўзишади. Ҳаётини ўзидан ёши анча улуғ эркак билан боғлаган аёллар моддий жиҳатдан тўкинликда кун кечиришади. Уларга моддий тўкинлик кафолатланади.

Ўқотар буржи остида туғилганларнинг барчалари атрофдагилар билан кўпроқ мулоқот қилиш, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлади. Бу масалада имкониятлар эшиклари сиз учун очиқ бўлади. Билинг, тез кунда бор кучингизни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар учун йўллашингиз зарур бўлади. Жамоавий иш бажариш тарафдорларининг раҳбарлар қаршисида ҳурмати ортади. Бир сўз билан айтганда, сиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам энг керакли одамга айланасиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Апрел ойида тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар асосий эътиборни уйингиз таъмири, янги жиҳозлар сотиб олишга қаратасиз. Зиммангизга юкланган ишларни аъло даражада адо этасиз. Иш сизга ҳам хотиржамлик, ҳам моддий манфаат келтиради. Фақат мартабани ошириш учун сизга анча-мунча сармоя керак бўлади.

Дам олиш бу ойда камроқ бўлади. Ишлар, ташвишлар кўпаяди. Оила аъзоларингизнинг ўзи ҳам бемалол нафас ростлашга қўймайди. Ҳадеганда турли-туман ишларни кўндаланг қўявериб безор қилади. Муҳаббатда апрел ойи тоғ эчкиси буржи вакилларига фақат позитив ҳадя этади.

Омад сизга ёр бўлсин!

Астролог Василиса ВОЛОДИНА

loading...