АҚШ ТУРМАЛАРИДАГИ МАҲБУСЛАР УЙ ҚАМОҒИГА ЎТКАЗИЛМОҚДА…

0

 

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши туфайли Америкадаги турмаларда жазо муддатини ўтаётган аристонлар оммавий равишда уй қамоғига ўтказилмоқда. Ҳозирги пайтда жами 122 турмадаги 91 нафар аристон ва 50 нафар ходим коронавирус юқтиргани аниқланган.

Америка бош прокурорининг айтишича, турмалардаги коронавирус юқтирган барча аристонлар 14 кунлик карантиндан сўнг агар шу жазони уйда ўташга лойиқ ҳисобланган бўлса, албатта уй қамоғига ўтказилади. Ўта хавфли жиноятчилар эса турмаларда қолдирилади.

Биринчи навбатда Огайо штатидаги Элктон турмаси, Коннектикут штатидаги Данберри турмаси аристонлари уй қамоғига ўтказилади.

Ҳозирга қадар Америка бўйича коронавирус юқтирганлар сони 277 минг кишига етган. 7 минг нафардан кўпроқ бемор оламдан ўтган.

 

loading...