Давлат раҳбарлари коронавирусдан қандай ҳимояланмоқда? (фото)

0

Ҳозирги кунда бутун дунёда коронавирус пандемиясига чалинганлар сони бир миллиондан ошди. Кўплаб мамлакатларда «ўзини яккалаш» тартиби жорий этилиб, йирик халқаро тадбирлар, спорт мусобақаларининг муддати ҳам сурилди.

Пандемия шароитида ҳар бир аҳоли қатлами, жумладан, сиёсат олами вакиллари ҳам тиббиёт ниқоблари ҳамда қўлқопқлар билан «қуролланиш»га ўтган. «РБК» айрим давлатларнинг раҳбалари COVID-19 инфекциясидан қандай ҳимояланаётганини фотожамланмада кўрсатиб берди, деб ёзмоқда Daryo.uz нашри.

Россия президенти Владимир Путин 24 март куни Москва шаҳри яқинида жойлашган Коммунарка аҳоли пунктидаги юқумли касалликлар шифохонасига қилган ташрифи чоғида ҳимоя кийимида.

Бразилия президенти Жаир Болсонару ва мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандетта 18 март куни COVID-19 инфекциясига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларга бағишлаган матбуот анжуманида.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин 10 март куни коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрига келди. Хитойда эпидемия авж нуқтасидан пастлаётгани сабабли март ойининг ўрталаридан бошлаб карантин тадбирлари камайтириб борилмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский 30 март куни Олий Раданинг йиғилишида тиббиёт ниқобида қатнашган. Парламент ўша куни бир қатор қонунлар баробарида эпидемияни сақлаш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиққан.

Франция президенти Эммануэль Макрон 31 март куни ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарувчи фабрикада бўлиб, мамлакатда уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортишини маълум қилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда коронавирусга қарши кураш бўйича мунтазам равишда брифинглар ўтказиб келяпти. Анжуман вақтида барча иштирокчилар бир бирларидан етарли даражада масофа сақламоқда.

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлашдаги иқтисодий чора-тадбирлар бўйича ўтказилган фавқулодда мажлисда.

Россиянинг Венесуэладаги элчиси Сергей Мелик-Багдасаров (ўнг тарафда) 30 март куни мамлакат раҳбари Николас Мадурога ишонч ёрлиғини топшириш чоғида.

Хорватия президенти Зоран Миланович 21 март куни Загребдаги Дубрава Марказий клиник шифохонасига ташриф буюрган. Тиббиёт муассасаси ёнида ҳарбийлар томонидан вақтинчалик тиббий лагер қурилди.

Кийими рангига мос ниқоб тақиб олган Словакия президенти Зузана Чапутова ва бош вазир Игор Матович 21 март куни янги ҳукуматнинг қасамёд маросимида.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус бўйича масофадан туриб мажлис ўтказмоқда. 27 март куни у вирусни юқтириб олгани ҳамда уйдан ишлашга ўтганини маълум қилган.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин учун коронавирус қўрқинчли эмас. Коронавирус ундан қўрқсин.

loading...