КОРОНАВИРУСГА УЧРАГАН РОССИЯЛИК АЁЛ СОҒЛОМ ФАРЗАНДНИ ДУНЁГА КЕЛТИРДИ…

0

 

Бу воқеа Барнаулда содир бўлди. Исми-шарифи маълум қилинмаган ҳомиладор аёл коронавирус юқтириш оқибатида касалхонага ётқизилганди. Ой-куни етган экан. 2 апрел куни фарзандини дунёга келтирди. Врачлар чақалоқни текшириб кўришгач, соппа-соғ эканини маълум қилишди. Ҳозир чақалоқ касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уни врачлар доимий назоратда ушлаб туришибди. Орадан 10 кун ўтиб яна текширувдан ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, 2 апрел куни Москвадаги касалхонада чақалоқ коронавирус билан туғилганди.

 

loading...