Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 5 апрел куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун ташлайдиган ҳар бир қадамингизни ҳушёрлик билан босинг ва айтадиган сўзингизни эҳтиёткорлик билан тилингизга кўчиринг. Агар атрофингиздагиларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолсангиз, у одам бир умрга сиз билан тиллашмай қўяди. Рўзғордаги жиҳозларга нисбатан ҳам эҳтиёткорлик билан муносабат юритинг. Қайсидир жиҳознинг бузилиши, ўғирланиши ва майда кўнгилсизликлар юзага келиш хавфи бор. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун оладиган маошингиз етмаётган бўлса, қўшимча иш топинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

5 апрел куни шу пайтгача йўл қўйган хатоларингизга қайта назар ташласангиз, кейинчалик уни такрорламаслигингиз кафолатланади. Одамлар билан сермулозаматликка асосланган ҳолда муносабат юритинг. Оилалилардан кимдир жуфти билан жанжаллашиб қолиш эҳтимоли бор. Аммо жанжал узоқ чўзилмайди. Яқинларингиз ўртага олиб яраштириб қўйишади. Спиртли ичимликлар ичишдан, зиёфатлардан сақланинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Ёлғизларга бугун куннинг биринчи ярмида романтик саргузаштлар ваъда қилинади. Бу воқеа дам олиш учун табиат қўйнига йўл олган пайтингиз юз бериши мумкин. Дам олиш баҳонасида янги танишлар орттиришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Иш жараёнида дам олиш соатлари ҳақида унутиб қўйманг. Ҳар ҳолда сиз Геракл эмассиз. Кечқурун тадбиркорларни молиявий масаладаги келишувлар кутиб туради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

5 апрелда танлаш имкониятларингиз ҳар жабҳада бисёр бўлади. Йўлингиз очиқ, ёқимли инсонлар даврасида бўласиз. Иш юзасидан таклифлар, олқишларнинг кети узилмайди. Ҳамфикр қидириб овора ҳам бўлмайсиз. Уларнинг ўзи сизни қидириб келади. Куннинг иккинчи ярмида шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан воз кечинг. Яхшиси, парҳез бошланг. Бу саломатлигингиз учун фақат фойда беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, ухлашдан олдин сут ичинг. Шунда тушларингиз ёрқин кечади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Ҳаётингизни эртакка ўхшатса арзийди. Ниманидир орзулаб улгурмасингиздан қаршингизда муҳайё бўлади. Тунда ухлаб кўрган тушларингизни уйғонганданоқ унутишга ҳаракат қилинг. Иш юзасидан янги лойиҳалар ўйлаб топганлар шошилмасликлари тавсия этилади. Олдин ишхонангиздаги раҳбарлар билан маслаҳатлашишингиз керак. Ўнлаб ҳамкасблар орасидан раҳбарлар хизмат сафарига юбориш учун сизни танлайди. Омадингизни берсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

5 апрел куни қўлингизга катта пул келиб тушиши кутилмоқда. Ҳатто, бироз довдираб ҳам қоласиз. Шунча пулни нимага сарфлашни билмай ҳайрон бўласиз. Билингки, уларнинг ўз жойи бор. Ярмисини қарзларни қайтариш учун ажратасиз. Қолган қисми эса оила эҳтиёжлари учун сарфланади. Мана сизга пул ишлатиш. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳаво ўзгариши туфайли безовталанишлари мумкин. Артериал қон босимингиз сакраши эҳтимолга яқин.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун эрталабдан ҳар бир ҳаракатингиз пухта режага асосланади. Ҳатто, овқатланиш лаҳзаларингиз ҳам худди шундай режа асосида кечади. Лекин эҳтиёт бўлинг. Ҳамкасблардан бири сизга нисбатан тиш қайраб юрибди. Унга сизнинг муваффақиятларингиз сира ёқиб тушмаган. Кечқурун организмни тоблаш ва бошқа фойдали муолажалар учун алоҳида вақт ажратинг. Шундай муолажалар олингки, ёз фаслига организмингиз ҳозир-у нозир бўлсин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

5 апрелда хаёлингизда ҳамма сизни алдаб юргандек, чув туширмоқчидек туюлиши мумкин. Тўхтанг, акс ҳолда дўстлар ҳам сиздан юз ўгириб кетиши ҳеч гап эмас. Телефон орқали кун давомида камроқ гаплашишингиз тавсия этилади. Ёлғиз бўлсангиз, кечқурун вақтингиз фантастик характерда кечади. Сиз романтик учрашувга отланасиз. Суюкли инсонингиз билан бирга ўтказиладиган ҳар бир дақиқа бир умр ёдингизга ширин хотира бўлиб муҳрланади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун хаёл денгизида суза бошлайсиз. Олис келажак ҳақида ширин орзулар қилишга берилиб кетасиз. Аммо бугунингиз-чи? Бугунингизда ҳам муаммолар тиқилиб ётибди. Сиз хаёл суриб ўтираверсангиз, уларни ким бартараф этади? Демак, аввал шу муаммоларни бартараф этиб қўйиб, ана ундан кейин хоҳлаганча орзуласангиз ярашади. Яқинда шахсий бизнесини очганлар ҳам даромад масаласида бироз оқсашлари кузатилади. Ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

5 апрел куни файласуфларча ҳаёт кечиришингиз кутилмоқда. Фақат ўз билганингиздан қолмай, кайфиятингизга қараб иш тутадиган бўлсангиз, кўнгилсиз вазиятларда қолиб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кимдир сизга қўпол муносабат юритса, жилмайиш билан енгиб кетишга ҳаракат қилинг. У дўстингиз бўлган тақдирда ҳам жавоб сифатида қўпол муносабат юритманг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Кунингиз хайрли ва қуёшли кечади. Шунинг учунми, сизни кўра олмайдиганлар «ҳужум»га ўтиши тайин. Фақат бир нарсани билишмайди. Сизга бугун яқинлашган кўнгли кирларни худонинг ўзи жазолайди. Иш масаласида икки юмушни параллел амалга оширишга уринманг. Ҳар бир ҳаракатингиз режага асосланишини таъминланг. Шунда мукофотлардан қуруқ қолмайсиз. Кечқурун айримлар бош ёки бел, оёқ оғриғи, баъзилар варикоздан безовталаниши мумкин. Бу ҳаводан. Дори ичиб олсангиз ўтиб кетади иншооллоҳ.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

5 апрелда кунни анча бўшашган, хотиржам ҳолатда кечиришингиз кутилади. Жанжалли, баҳсли давралардан нари бўласиз. Интуициянинг ўзи шунга даъват этиб туради. Азартли ўйинларга берилишдан тийилинг. У кўчага кириб қолсангиз, чиқиб кетишингиз қийин бўлади. Оила қурмаганлар кечқурун хурсанд бўлишади. Романтика кутади. Омад сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...