2020 ЙИЛ АПРЕЛДА ҚОВҒА ВА БАЛИҚ БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?..

0

 

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Апрел ойи қовға буржи остида таваллуд топганлар учун ташвишлар, кўнгилсизликларга қарши кураш ойи бўлади. Дам олиш, севимли хоббингиз билан банд бўлиш учун қулай имкониятлар зоҳир бўлади. Шинавандалик қобилиятингиз янада авж паллага киради. Танишларингиз, дўстларингиз давраси кенгаяди. Атрофдагилар сиз тилга олган ҳар бир сўзни олқишлар билан қарши олади.

Ёлғизлар бир инсоннинг эътиборига тушади. Тез фурсатда у инсон жуфтингизга айланиши тайин. Аммо бузоқ буржи вакил ё вакилаларига кўнгил бера кўрманг. Ижодкорлар, санъат соҳасида ишлайдиганлар моддий тўкинликка эришишлари ҳақиқатга яқин.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи вакиллари апрел ойида ўзлари билмаган ҳолда ҳазилкаш, қувноқ одамга айлана боради. Бу дўстларингиз, шинавандаларингиз кўпайишига сабабчи бўлади. Лекин катта давраларга яқинлашмаганингиз маъқул. Ундай давраларда сиз ўзингизни эркин ҳис эта олмайсиз. Оқибатда шахсий ҳаётингизни йўлга қўйиш имкониятидан маҳрум бўласиз.

Ишда ёлғизлик апрел ойи охирига қадар сизбоп бўлиб чиқмайди. Жамоавий иш сари интилинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни аъло даражада адо этиш йўлида кучни ҳам, имкониятни ҳам аяманг. Оила қурмаганлар бахтли ҳаёт кечиришни истасалар зарарли одатлардан воз кечишлари талаб этилади.

Астролог Василиса ВОЛОДИНА

 

loading...