Алишер НАВОИЙ. «КЕЧА КЕЛГУМДУР ДЕБОН…»

0

 

 

Кеча келгумдур дебон, ул сарви гулрў келмади,

Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

 

Лаҳза–лаҳза чиқтим-у чектим йўлида интизор,

Келди жон ўғзимға-ю ул шўхи бадхў келмади.

 

Оразидек ойдин эрконда гар этти эҳтиёт,

Рўзғоримдек ҳам ўлғонда қоронғу келмади.

 

Ул парвараш ҳажридинким йиғладим девонавор,

Кимса бормуким, анга кўрганда кулгу келмади.

 

Кўзларингдин неча сув келгай, деб ўлтурманг мени,

Ким бори қон эрди келган, бу кеча сув келмади.

 

Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйида қадам,

Йўлгаким, аввал қадам маъшуқа ўтру қилмади.

 

Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,

Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.

loading...