ФРАНЦИЯДА НОМАЪЛУМ КИМСА ЎТКИНЧИЛАРГА ПИЧОҚ БИЛАН ҲУЖУМ ҚИЛДИ…

0

 

Шу йил 4 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Франциянинг Роман-сюр-Изер шаҳрида ҳозирча шахси номаълум кимса ўткинчиларга қўлида пичоқ билан ҳужум қилди. Оқибатда етти киши жароҳат олди. Уларнинг бири оғир аҳволда экани айтилмоқда. “Le Monde” нашри хабарига кўра, жароҳат олганларнинг икки нафари вафот этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари зўравон асли суданлик эканини аниқлашди. У қўлга олинган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бошланган.

loading...