Нукусда янги ҳарбий қисм ташкил этилди

0

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ тасарруфидаги Нукус гарнизонида янги ҳарбий қисм ташкил этилди.

Ҳарбий қисмнинг тантанали очилиш маросимида ҳарбий округ масъул офицерлари ва ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ушбу ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўз зиммаларидаги шарафли вазифани масъулият билан адо этиб, доим олдинги сафларда бўлишига тилак билдиришди.

Тўлиқ янгидан қуриб фойдаланишга топширилган ҳарбий қисм бино ва иншоотлари энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Қулай ва шинам машғулот хоналарига эга. Барча шароитлар бадастур. Ўйлаймизки, ушбу қулайликлар юрт ҳимоячиларига манзур бўлади.

loading...