Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 6 апрел куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

6 апрел куни тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан тил топишишда жиддий муаммоларга рўбарў келишади. Қайсидир масалаларда ён беришингизга тўғри келади. Шунда ҳамкорликнинг янги қирралари кўзга ташлана бошлайди. Молиявий аҳволингиз ҳам худди шунга боғлиқ бўлиб турибди. Шахсий ҳаётда айланма йўллардан воз кечинг. Ҳар бир гапни тўғри маънода айтинг. Ҳар бир қадамни тўғри йўлга қараб ташланг. Жуфтингиз билан ҳам хотиржамликда мулоқот қилиш жанжалларнинг олдини олади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун жамоангиздаги авторитетингизни азалий ҳолича сақлаб қолиш учун ҳамкасблар қаршисида паст тушишга мажбурсиз. Айниқса, ўзингиз айб иш қилган бўлсангиз, паст тушишингиз жуда зарур. Арзимаган гап-сўзларни бўронларга, тўфонларга айлантириш фикридан қайтинг. Кўпчилик куннинг иккинчи ярмида ўзига ҳамфикрлар сонини кўпайтириш имконига эга бўлади. Оилада етакчилик қилишдан воз кеча туринг. Сизнинг чекингизга болалар тарбияси тушай деб турибди.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

6 апрелда эгизаклар буржи вакиллари ҳадеганда қаршисида содир бўладиган воқеа-ҳодисалар, таниган-танимаганлардан хафа бўлавериб чарчаши мумкин. Бу кайфият билан узоққа боришингиз мушкул. Аксинча, ҳар бир ёмонликдан яхшилик излаб топинг. Фойдаланадиган буюмлар, жиҳозларга ҳам эстетика бахш этинг. Бугун руҳий ҳолатингизни мустаҳкамлаш, уқалаш муолажалари олиш ва йога билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Оила аъзоларингизни танқид остига олишдан ҳам тийилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Агар ҳар жабҳада ҳазил-мутойибани қурол қилиб олсангиз, кунингиз албатта омадли кечади. Фақат ҳазилни ҳам меъёридан ошириб юборманг. Ҳамкасбларга нисбатан муомалани тўғри тутинг. Ишга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида айримларнинг моддий аҳволи яхшиланади. Аниқроғи, улар қўшимча даромадга эга чиқишади. Хизмат сафарига отланишингиз тавсия этилмайди. Саломатликка алоҳида эътибор билан ёндашинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

6 апрел куни иш вақтида ортиқча машғулотларга эрк бермаслигингиз сўралади. Муҳаббатда омадсизликка дуч келмай десангиз, эҳтиётингизни қилинг. Ёлғизлар юзаки хушомадларга учиб қўйишдан эҳтиёт бўлишлари керак. Бўшашманг. Агар кун давомида дўстлар билан учрашиб мулоқот қилиш зарурати туғилса, бу учрашувни кечқурунга қолдиринг. Чунки кун бўйи ишлашингиз лозим. Моддий аҳволингиз қандай ишлашингизга қараб яхшилана боради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Миянгизга ўрлай бошлаган ёмон хаёллардан халос бўлиш учун руҳан тараққий эта боришингиз талаб этилади. Тўғри, бу ўзгариш бир кунда содир бўлмайди. Лекин ҳаракатга баракат деганлар. Қайси соҳада ишлашингиздан қатъи назар ўқиш-ўрганишдан тийилмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун яқин дўстингиз концертгами, театргами таклиф қилиши мумкин. Шу баҳонада сергак тортасиз. Ҳаётга янада реалроқ назар билан боқа бошлайсиз.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

6 апрелда ҳам ажойиб, ҳам ғалатомуз воқеаларга гувоҳлик қиласиз. Барчаси худди овозсиз фильмдагидек сокин кечади. Бу иллюзияни ҳам эслатиб юбориши мумкин. Муҳаббатда оилалилардан жуфтига нисбатан кучлироқ эътибор талаб қилинади. Агар эътибор деган сўзни унутиб қўяёзган чиқсангиз, дарҳол уни ортга қайтаринг. Кечқурун ҳам вақтингизни жуфтингизга бағишланг. Ширин суҳбатлар қуринг, тоза ҳавода бирга сайр қилинг, имкон бўлса, кинога тушинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунингиз ғалабалар кунига айланади. Нафақат ишда, балки муҳаббатда ҳам буюк ғалабаларни қўлга киритасиз. Айниқса, муҳаббатда ёрқин танаффуслар кутилаётганини унутманг. Айнан бугун яқин инсонингизнинг ишончини қозониш буюк давлат эканини англаб етасиз. Моддий аҳволингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Агар кимгадир пул қарз бера олмасангиз, ташвиш чекманг. Ҳозир ўзингиз ҳам моддий жиҳатдан юксакларга парвоз қила олмайсиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

6 апрел куни сизни бир томондан ҳамкасблар, иккинчи томондан оила аъзоларингиз хурсанд этишади. Янгиликлар жуда кўп бўлади. Ғоялар эса янада кўпроқ. Ҳамкасблар билан янги ғояларингизни ўртоқлашаверинг. Бу фақат фойда беради. Фақат ора-сирада ўтмишдаги айрим қайғули лаҳзалар ёдингизга тушиб кайфиятингизни бузиш пайига тушиши мумкин. Калорияси кўп таомлардан воз кеча туринг. Озгина вазн ташламасангиз бўлмайди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ақлий меҳнат кишиларига анча оғир бўлади. Иш, зўриқишларнинг чеки йўқдек. Лекин бекорчиликда чалқанча тушганча шифтга тикилиб ётгандан кўра тер тўкиб ишлаган маъқул. Тадбиркор бўлсангиз, бугун обрўли шахслар билан музокаралар олиб боришингизга тўғри келади. Заҳира пулингизга пул қўшишни унутманг. Кечқурун айримларникига меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

6 апрелда ёқимли лаҳзаларни фойдали ишлар билан аралаштира олсангиз, фақат ютасиз. Бугунги кун сиз учун сердаромад кечади. Каттароқ сумкани тайёрлайверинг. Мабодо пластик карточкага ўтказиш зарур бўлса, у ҳолда сумканинг кераги қолмайди. Аёллар ва қизлар кечки пайт гўзаллик салонига мўралаб қўйишни ҳам унутмасинлар. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ёмон кўзлардан эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Ҳаётингизда, атрофингизда содир бўладиган ҳодисалар кулгингизни қистатишдан тийилмаслиги тайин. Фақат секинроқ кулинг. Тағин кулгингизга кўз тегиб қолмасин. Айниқса, иши юришмаётган ҳасадгўйлар кулганларни кўра олишмайди. Кун мобайнида жисмоний зўриқишлардан қочинг. Иш жойингизда лавозимингиз юқорилаши кутилади. Имкониятни қўлдан берманг. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қўшимча даромадли иш топишингизга тўғри келади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Тарози буржига кинога тушишни маслахат берибсизлар.Кинотеатр каерда очик?🤔🤔🤔🤔😊😊😊😊😊

Comments are closed.