БОШ ПРОКУРАТУРА МУРОЖААТИ…

0

 

Бош прокуратура жорий йилнинг 4 апрелида короновирус кенг тарқалишининг олдини олиш, тегишли хизматларга мазкур касалликка чалинган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни тезкор равишда аниқлаш ва уларнинг бошқа фуқаролар билан мулоқотини чеклаш бўйича кўмаклашиш чораларини белгилади.

Жумладан, Бош прокуратурада короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича идоралараро Штаб, ҳудудларда эса, идоралараро ишчи гуруҳлар тузилди.

Мазкур гуруҳлар короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан тегишли суриштирув ишларини ўтказади, уларнинг эпидемиологик маршрути, ким билан қачон, қаерда мулоқотга киришганини аниқлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Бош прокуратура фуқароларимиздан бугундан бошлаб ўзларининг кундаликларини юритишларини сўрайди.

Ҳар бир фуқаро қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Бу маълумотлар аввало, касалликнинг олдини олиш, унинг тарқалишига чек қўйиш, пировардида минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича Бош прокуратурадаги Штаб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳлар инфекциянинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, мудҳиш оқибатларнинг олдини олиш борасида барчани ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка чақиради.

Манба: @uzbprokuratura

loading...