COVID-19 вирусининг енгил формаси билан касалланган беморлар қандай даволанади?

0

Коронавируснинг енгил формаси билан касалланган беморларга тана ҳароратини туширадиган воситалар ва витаминлар берилади, деди Склифосовкий номидаги тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдам илмий тадқиқот институти директори Сергей Петриков РИА Новостига берган интервьюсида.

“Агар беморда коронавирусдан хасталаниш енгил кечса, бу симптоматик даволанишни назарда тутади ва бунда тана ҳарорати туширилади, турли витаминлар берилади “, — деди врач.

Унинг айтишича, агар беморда пневмания бошланган бўлса, уни жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган дори-дармонлар билан даволаниш лозим.

ЎзА

loading...