КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНДА КЎЗГА ТАШЛАНАДИГАН ИЛК БЕЛГИЛАР…

0

 

Олимлар коронавирус доирасида навбатдаги тадқиқотларни олиб бориш жараёнида вирус юқтиргандан кейинги учта асосий белгини аниқлишди. Маълум бўлдики, коронавирус юқтирган одамда биринчи бўлиб кучли бош оғриғи кўзга ташланаркан. Ваҳоланки, Ухань шаҳрида коронавирус юқтирганларнинг 8 фоиздан кўпроғи дастлабки кунларда боши қаттиқ оғриганини айтишган.

Бундан ташқари, коронавирус юқтиргач, бош оғриғидан ташқари бош айланиши ва ҳид билиш имкониятининг йўққа чиқиши кўзга ташланади. Демак, вирус юқтиргандан кейин дастлабки кунлари худди шу учта белги юз кўрсатади.

Тана ҳарорати, нафас сиқиш ва ҳоказо ҳолатлар уччала белги пайдо бўлгандан кейин кузатилади.

 

loading...