НТВ ТЕЛЕКАНАЛИ БОШЛОВЧИСИ РОССИЯДА 40 000 ДАН ЗИЁД ОДАМ КОРОНАВИРУСДАН ЎЛГАНИНИ АЙТДИ…

0

 

Россиядаги «НТВ» телеканали бошловчиси Ирода Зейналова тўғридан-тўғри эфирга узатилган кўрсатувларидан бирида Россияда коронавирусдан ўлганлар сони 40 000 дан ошиб кетганини баён қилди. Кейинчалик ҳаммаси равшан бўлди. Зейналова хатога йўл қўйибди. У Россияда 45 нафардан зиёд одам коронавирусдан ўлганини айтмоқчи бўлган-у, адашиб 40 000 нафар деб юборган. Ваҳоланки, кўрсатув жонли эфирда кетган. Демак, унинг хатосини тузатиб ҳам бўлмайди. Баъзи маҳаллий журналистларнинг айтишича, Зейналовани шу хатоси учун ишдан ҳайдашлари мумкин экан.

Эслатиб ўтамиз, Ирода Зейналова «НТВ» телеканалида 2016 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. У телеканалнинг энг етакчи ва тажрибали, истеъдодли журналистларидан бири ҳисобланади.

 

loading...