Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 7 апрел куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун ёлғизлар худди 16 ёшлилар каби бебошга айланиши кутилмоқда. Лекин бу хурсандчилик ва бахт нишонасидир. Ёлғизлар кимнидир севиб қолган чиқади. Шу туйғу қалбингизга чексиз романтикани ҳадя этмоқда. Иш масаласида ҳаммаси ҳам сиз истагандек кечавермайди. Қачонлардир уришиб қолган ҳамкасб билан яна тўқнаш келишингиз кутилмоқда. Шу гал жанжалсиз гаплашиб олсангиз кошкийди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

7 апрел куни дуч келганга тажовуз қилавериб ҳаммани хун қилишингиз мумкин. Ҳойнаҳой, уйқудан чап ёнбошингиз билан турган бўлсангиз керак. Аксига олгандек, содир этаётган ҳаракатларингиз ҳам маромида кечмайди. Гоҳ қўлингиздаги қайноқ чой ёки кофе тўкилади, гоҳ кимдир асабингизга ўйнайди. Лекин буларнинг барчасини юракка яқин олавермаслигингиз тавсия этилади. Муҳаббатда ҳам яқин инсонингиз билан муносабатларда сакраш кузатилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Суюкли инсонингизнинг кўзларига тик боқиш учун ўнлаб километрларни босиб ўтишингиз лозим. Афсуски, икки қалб туйғусини, хоҳишларини аниқлашга ҳали эрта. Вақт керак бўлади шекилли. Бундан ташқари, бардош ҳам талаб этилади. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига жўнаб кетиши, яна кимлардир кутилмаган даромадга эга бўлиши мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

7 апрелда эрталабдаёқ вужудингизга оқиб кела бошлаган куч ва қудратни ҳис этасиз. Бунга ё баҳор ҳавоси, ёки кимдир қўшимча даромадли иш таклиф этган бўлса, ўша сабабчи бўлиши мумкин. Пул ҳаммага керак. Шундай экан, бу кучлардан унумли фойдаланинг ва моддий аҳволингизни яхшилаб олинг. Ижодкорлар ҳам бугун илҳом фаришталарининг қуршовида қолишади. Реклама бизнесига эгалар эса мўмай даромаддан баҳра олишлари кутилмоқда.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугун даромад масаласида илгаригидек омадингиз чопа қолмайди. Пул қўлингизга келиб тушади. Аммо бу пулларни иқтисод қила билмасангиз, ҳеч нарсага ярамайди. Эрталаб баъзилар оила аъзолари билан баҳслашиб қолади. Яна кимлардир даромади яхши бир иш топади. Бошқалар кечқурунга бориб хафақон кайфиятда қолиши кутилади. Кайфиятингизда сакраш аломатлари сезилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

7 апрел куни кўчага чиқсангиз ҳам бошни баланд кўтарган ҳолда чиқаверинг. Айниқса, оиласизларга шундай мағрурлик бугун жуда ярашиб тушади. Улар романтик учрашувни бошдан кечиришади. Иш масаласида мулоҳаза билан ҳаракатлар содир этмасангиз, бир тийинсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бизнесига эгалар бугун рақобатчиларнинг хуфиёна ҳужумларидан эҳтиёт бўлишлари керак. Моддий жиҳатдан инқирозга юз тутишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Тарози буржи вакилларининг омади чопади. Омадингиз чопишидан ҳатто душманларингиз ҳам мамнун тортади. Мамнун тортмаган тақдирда ҳам хеч булмаса тан беради. Молиявий ютуқлар ҳам бугун фақат сизники. Фақат пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилсангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз жуфти ёки бўлғуси жуфти билан ади-бади айтишиб қолиши, оқибатда икки ўртада аразлар пайдо бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

7 апрелда ниҳоят оғир юмушлардан бирини қийинчилик билан бўлса-да, якунига етказасиз. Даромад киссага тушади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорларга ўз муваффақиятларингизни, тажрибангизни кенг намойиш этишдан тийилманг. Кўриб қўйишсин. Қандай омадли инсон билан ҳамкорлик қилиш арафасида эканликларини билишсин. Айримлар кечқурунга бориб ҳавонинг авзойи бузилиши туфайлими, ўзини ёмон ҳис эта бошлаши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Агар эрталаб эътиборсизликка йўл қўйсангиз, ёки ҳисоб-китобда адашиб кетсангиз, бу хатоингиз кечга қадар татийди. Кечга қадар куйиб-ёнишдан тийила олмай хуноб бўласиз. Бугун иложи борича узоқроқ пиёда сайр қилиш, тоза ҳаводан нафас олиш фақат фойда беради. Жуда бўлмаганда ёлғизликда табиат қўйнига чиқиб кетинг. Айниқса, кўп асабийлашаётганлар депрессиядан сақланиш учун ёлғиз қолишлари тавсия этилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

7 апрел куни вазият шундай бўладики, ишни ҳам, шахсий ҳаётни ҳам тубдан ўзгартириш пайига тушиб қоласиз. Лекин бу ўткинчи. Хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Кимнингдир қўпол муносабатини деб бу қадар туб бурилиш ясаш ярамайди. Ҳаётингизда ҳали жуда кўп ёқимли лаҳзалар пайдо бўлади. Ёлғизлардан кимларнидир кечқурун романтик учрашувга таклиф қилишади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугун оқ ва қорани бир-бирига қориштириб юбормаслигингиз тавсия этилади. Бунинг натижасида ўзингизга ортиқча муаммо орттириб оласиз холос. Агар жисмоний ҳолатингиз талаб даражасида кечмаса, қўрқманг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Чарчагансиз холос. Витаминлар ичинг, бассейнда чўмилинг, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун компьютер қаршисида узоқ ўтириб қолишдан, телефон орқали узоқ гаплашишдан сақланинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

7 апрелда кимларнингдир юзига тик боқиб ҳақиқатни айтишга шайлана бошлайсиз. Агар сизни кимлар кўра олмаётганидан хабар топган бўлсангиз, юзига ҳақиқатни айтишингиз жуда тўғри иш бўлади. Шахсий бизнесига эгаларнинг даромадлари бугун бир неча ҳисса ортиши кутилмоқда. Аллакимлар инқирозга юз тутишингиз мумкинлигини айтиб юрагингизга ваҳима солган бўлса, уларга муваффақиятларингизни очиқ намойиш этинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.