Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлардан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир

0

Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак,

0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6%);
10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8%);
20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1%);
30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5%);
40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5%);
50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3%);
60-69 ёшгача – 17 (4,4%);
70-79 ёшгача – 6 (1,5%);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 61, Бухоро вилоятида 19, Наманган вилоятида 48, Фарғона вилоятида 64, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6 ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...