БУ АЁЛНИНГ БУРНИДАН 20 ДАҚИҚАГИНА ҚОН КЕТДИ-Ю, ШОЛ БЎЛИБ ҚОЛДИ…

0

 

Англиянинг Суррей графлигида истиқомат қилувчи Софи Клейтон исмли қиз ўтган йил ноябрида тунги сменадаги ишга боришга чоғланганди. Кутилмаганда бурнидан қон кета бошлади.

— Қон 20 дақиқа тўхтамай оқди, — ҳикоя қилади аёл. — Онам билан бирга ошхонада ўтирганча тўхташини кутдим. Бир маҳал чап қулоғимдан ҳам қон оқа бошлади…

Аёлнинг онаси «Тез ёрдам»да ишларкан. Дарров бригадани чақирди. Софи эса ишхонасидагиларга бора олмаслигини айтиб қўйиш учун телефон гўшагини қўлига олди-ю, телефон рақамини унутиб қўйди.

— Орадан бир неча дақиқа ўтиб «Тез ёрдам» етиб келди, — деди Софи. — Врачлар мендан ўша кунги сана қайсилигини сўрашди. Эслай олмадим. Исмимни сўрашди. Исмимни ҳам унутибман…

Онасининг гапига қараганда, врачлар Софига ташҳис қўйишга ҳаракат қилишди. Касалхонада ҳам дўхтирлар роса ҳаракат қилди. Беш кунгача унга инфекция тушмаслиги учун вирусга қарши дорилар беришди. Софи ҳушини йўқотганди. Уч кун деганда ўзига келди. Лекин барибир ҳеч нарсани эслай олмади.

— Ёшимни эслашга уринардим, — давом этди Софи. — Қани энди эслай олсам. Онам туну кун тепамда йиғлаб ўтирди. Уни ҳам танимадим. Бегона аёл деб ўйлайвердим. Отам келди. Танимадим. Севган йигитим Жонатан келди. Ҳаракат қилавердим эслашга. Уддасидан чиқа олмадим. Аламим келиб йиғлай олдим холос…

Ниҳоят ажойиб кунларнинг бирида Софига аниқ ташҳис қўйишди. Неврология билан боғлиқ хасталикка чалинибди. Бошқатдан ўқишни, ёзишни, юришни, соч тарашни ўргана бошлади. Ҳозир Софи ҳануз касалхонада ётибди. Фақат ногиронлар аравачасидагина ҳаракатлана оляпти.

Ўзининг тан олиб айтишича, у йўлиққан хасталик тиббиётда яхши ўрганилмаган экан. Шу сабабли врачлар унга қатъий ишонч бера олишмаяпти. Ҳаммаси худодан энди.

 

loading...