“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “ИККИ КАРРА ТУҒИЛГАНЛАР…” (ёхуд одамнинг руҳи ўлимидан кейин қаерга кетади?)

0

 

Бу воқеа 1957 йили кузатилган. Англиянинг Нортумберленд графлигига қарашли Хексам шаҳрида эр-хотин Флоренс ва Жонлар ўзларининг 11 яшар Жованна, 6 яшар Жаклин исмли қизлари билан бирга умр кечиришарди. Улар оддий католиклар эди. Доимий тарзда барчалари биргаликда черковга қатнаб ибодат қилишарди.

Кунларнинг бирида эр-хотин қандайдир сабаб билан черковга бора олмайдиган бўлди. Ўзларининг ўрнига иккала қизалоқни жўнатишди. Қизларни қўшни эркак ўз автомобилида ола кетди. Аммо йўлда ҳайдовчи номаълум сабабларга кўра бошқарувни йўқотди-ю, машинани улкан дарахтга бориб урди. Ҳаммалари ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлишди.

Эр-хотин учун бундан-да даҳшатлироқ фожиа йўқ эди. Куйишарди, ёнишарди, шу билан бирга худодан ўзларига фарзанд сўрашарди. Орадан бир неча ой ўтиб Флоренс ҳомиладор бўлди. Унинг ҳомиладорлигидан хабар топганданоқ Жон хотини икки эгизак қизни дунёга келтиришини айтиб туриб олди. Врачлар текшириб кўриб Флоренс эгизак эмас, биргина болани дунёга келтиришини тавалло қилса ҳам Жон барибир ўз сўзида тураверди. Нафақат сўзида туриб олди, балки ўлиб кетган қизлари Жованна ҳамда Жаклиннинг руҳи туғилажак чақалоқлар танасида ортга қайтишига қаттиқ ишонди.

1958 йил 4 октябр куни Флоренснинг кўзи ёриди. Қарангки, эри айтганидек, икки эгизак қизни дунёга келтирди. Уларга Женнифер ва Жиллиан дея исм беришди. Исмлар Жон учун фарқсиз эди. У икки эгизак қизи ўрнида ўлим топган Жованна ва Жаклинни кўрди. Бу жажжи таналарда ўша қизларининг руҳи зоҳирлигига ишонди.

Ҳа, фанда реанкарнация деган тушунча бор. У оламдан ўтган одамнинг руҳи йўқликка юз тутмаслиги, аксинча орадан маълум вақт ўтгач, худонинг хоҳиши билан янги танада ерга қайтишини таъкидлайди. Лекин реанкарнацияга айрим олимлар ишонади, айримлари ишонмайди.

Сиз-чи? Сиз реанкарнацияга ишонасизми?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...