ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ФУҚАРО ЭҲТИЁЖ САБАБ КЎЧАГА ЧИҚҚАНИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАЙДИ?..

0

 

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси вакиллари фуқароларни қизиқтирган айрим саволларга жавоб берди. Улар фуқаро милиция ходимига эҳтиёж туфайлигина кўчага чиққанини қандай исботлаши, сиз олисда яшовчи ёлғиз, бемор, боқувчиси йўқ қондошингизга қандай ёрдам кўрсата олишингиз ҳақида тўхталишди.

Демак:

“Ички ишлар ходими фуқаро кўчага ҳақиқатан эҳтиёж сабабли чиққанини қандай аниқлайди?”

— Ички ишлар ходими уйдан кўчага чиққан фуқародан чиқиши сабабини суриштиради. Агар фуқаро ишга кетаётганини айтса, гувоҳномасини кўрсатиши керак. Башарти у кўчага озиқ-овқат ва дори-дармон олиш ниятида чиққан бўлса, уларни уйидан у қадар узоқ бўлмаган манзилдан албатта сотиб олиши керак.

“Ўзимиздан узоқда яшовчи, кекса, хаста, боқувчиси йўқ қариндошга қай йўл билан моддий ёрдам кўрсатиш мумкин?”

— Зудлик билан ҳомийлик марказининг 1197, +99890 900-63-46, +99871 210-01-15 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш керак. Ёрдам олувчининг ёнида паспорти бўлиши ва аниқ яшаш манзилини айтиши лозим.

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходими кўчада кетаётган одамдан қаерга йўл олганини суриштиришга ҳақлими?”

— Ҳа! Ҳозирги вазиятда одамлар ички ишлар ходимларини тўғри тушунишлари керак. Биз учун ҳозир фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги биринчи ўринда турибди. Айни кунларда эпидемиологик вазият ҳукмрон. Унинг қонун-қоидаларига итоат этишдан бўлак чорамиз йўқ.

 

loading...