КОРОНАВИРУС. ДУНЁДА НИМА ГАП?..

0

 

 

***

 

Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1. 347. 803 кишига етди, улардан 277. 402 нафари касалликдан соғайган, 74. 807 нафари вафот этган.

Johns Hopkins University

***

 

Австрияда карантин тадбирларини енгиллаштириш режаси ишлаб чиқилди. 14 апрелдан бошлаб айрим савдо шохобчаларини, кейин эса меҳмонхона ва ресторанларни очиш режалаштирилмоқда.

National Post

***

 

Нью-Йоркда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш режаси тайёрланмоқда. Унга кўра Covid-19 қурбонлари вақтинчалик махсус жамоатчилик боғида дафн этилади.

New York Times

***

 

Дания тез кунларда болалар боғчаси ва бошланғич синфлар яна очилишини эълон қилди.

Financial Times

***

 

Борис Жонсон коронавирус аломатлари ёмонлашгани сабаб касалхонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган эди. Ҳукуматнинг умумий раҳбарлиги эса ташқи ишлар вазири Доминик Раабга топширилди.

Guardian

 

***

 

Испанияда коронавирусдан янги ўлимлар суръати камайди, мамлакатда Covid-19 га қарши қўлланган тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Reuters

***

 

Германия 19 апрелдан сўнг карантин тадбирларини енгиллаштириш бўйича режа ишлаб чиқмоқда. Шунга қарамай, ниқоб тақиш, йиғилишларни чеклаш ва яна бир қатор тадбирлар сақланиб қолади.

Reuters

***

 

Руминия ҳукумати фавқулодда ҳолатни яна 30 кунга узайтиради.

New York Times

***

 

Хитой мамлакатга коронавирус олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида чегара назоратини кучайтиради.

Daily Mail

 

***

 

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху 7 апрелдан 10 апрелгача аҳоли ҳаракатланишига нисбатан қатъий чекловлар эълон қилди.

The Jerusalem Post

***

 

Жанубий Корея феврал ойи охирида пандемия энг юқори чўққисига чиққандан бери илк марта коронавируснинг 50 дан кам бўлмаган янги ҳолати ҳақида маълум қилди.

Yonhap News Agency

***

 

Сингапур давом этаётган коронавирус эпидемиясидан кўрилган иқтисодий зарарни юмшатиш учун 41, 7 млрд доллар ажратилишини эълон қилди.

CNBC

***

 

Дунёдаги етакчи автомобил ишлаб чиқарувчи «Tesla», «General Motors» ва «Ford» СЎВ (сунъий ўпка вентиляцияси) аппаратларини ишлаб чиқара бошлади.

The Next Web

***

 

Олимлар бутун дунё бўйлаб 40 дан ортиқ лабораторияларда туну-кун COVID-19 вакцинасини яратиш устида иш олиб боришмоқда. Бироқ, вируснинг геномини кетма-кетлаштиришдаги муваффақиятлар ва тез кунларда клиник тадқиқотларни бошлашганига қарамай, вакцинани оммавий ишлаб чиқариш учун бир неча ой керак бўлади.

The Next Web

loading...