Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган учинчи ўзбекистонлик машҳур шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий экани маълум бўлди (+видео)

0

Олдинроқ Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси 6 апрель куни 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этганини маълум қилганди. Нью-Йоркдаги ўзбекистонликлар ҳамжамияти вакиллари ушбу шахс машҳур қўшиқчи, шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эканини маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz нашри.

51 ёшли Рустам Ҳожимамедовда 22 март куни касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган эди. Аммо бу фойда бермади ва бемор 6 апрель куни оламдан ўтди.

Рустам Ҳожимамедов Рустам Самарқандий тахаллуси остида ижод қиларди. У машҳур ҳофиз Абрам Толмасовнинг шогирди ҳисобланарди. Рустам Самарқандий ширали овози ҳамда мумтоз куйларни ижро этиш маҳорати билан машҳур эди.



loading...