Олимжон ҲАЙИТДАН ЯНГИ ШЕЪР: “УЙДА ҚОЛИНГ, УЙДА ҚОЛИНГ, УЙДА ҚОЛЕ-ЕНГ!!!”

1

 

 

Дард домида қолиб кетманг, дарддошимсиз,

Ҳилвираган хилқатларда йўлдошимсиз,

Жонимиз бир, қонимиз бир, қардошимсиз,

Уйда қолинг, қон қардошим, уйда қоле-енг!

 

 

“Корона”син ҳолин тоза танглар қилиб,

Уйингизни кўнгил киби кенглар қилиб,

Вирусини бир тийинга тенглар қилиб,

Уйда қолинг, эй дарддошим, уйда қоле-енг!

 

 

Ким зўр? Сиз зўр. Ой ботгунча беллашасиз,

Ўтлашасиз, чўғлашасиз, куллашасиз,

Тилсиз ёв-ла тилсизларча тиллашасиз,

Уйда қолинг, қон қардошим, уйда қоле-енг!

 

 

Корона-ю, вирусини қарғаб-қарғаб,

“Яйиб”, “чочиб”, қази каби тўғраб-тўғраб,

Совуқланмай ўлсин. Афтин булғаб-булғаб,

Уйда қолинг, эй дарддошим, уйда қоле-енг!

Уйда қолинг, уйда қолинг, уйда қоле-енг!!!

Олимжон ҲАЙИТ

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.