Руҳиятимиз жисмоний ҳолатимизга таъсир қилади. Ҳозирги вазиятда ўзимизни қандай тутишимиз керак?

0

“Ислом молияси” телеграм канали асосчиси Хондамир Нусратхўжаев коронавирус пандемияси вақтида ўзини қандай тутиш борасида ўз тавсияларини берди, деб ёзмоқда kun.uz.

Бир нечта обуначилар мендан коронавирусга нисбатан муносабатим, ўзини ҳимоя қилиш учун нима қилиш кераклигини сўрашди.

Менинг жавобим ўз тажрибамни акс эттиради. Шундай қилиб:

1. Агар мен (қариндошларим)га касаллик юқмаган бўлса, бу мен учун ҳам, улар учун ҳам бир неъмат эканлигини аниқ тушуниш. Агар юққан бўлса, демак, мен ҳатто ойда бўлганимда ҳам инфекциядан қочиб қутулолмасдим. Бу тақдир… Келажакни билмаслик – улуғ яхшилик, олдиндан белгилаб қўйилган / тақдирни қабул қилиш – улуғ яхшилик. Олдиндан белгилаб қўйилган тақдирни тўғри тушуниш ҳар биримизга кўплаб руҳий-ҳиссий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради ва чинакам таскин беради.

Агностиклар ва Яратганга ишонмайдиганлар учун менинг қоидам оддий – коронавирус бу сиз энди ҳеч нарса қилолмайдиган ҳақиқат. Аммо сизда мавжуд вазиятга тўлиқ муносабат кўрсатиш эркинлиги бор. Бу муносабатингиз руҳий-ҳиссий ҳолатингизни ёмонлаштирмасин, балки ёрдам берсин.

2. Камроқ янгилик ўқинг (мен янгиликларни кузатманг демаяпман, келинг, «дозани» камайтирайлик деяпман), чунки уларнинг 90 фоизи коронавирус билан боғлиқ. Бундай янгиликлар қўрқув ва «ички» ваҳима солади, бу эса бизни оқилона қарор қабул қилиш қобилиятидан маҳрум қилади ва руҳиятимизни издан чиқаради.

3. Оила аъзоларингиз олдида позитив бўлиш ва уларни эртанги кун яхшироқ бўлишига ишонтириш ахлоқий бурчингиз эканлигини яхши англанг. Салбий энергия тарқатманг, шундоқ ҳам «ифлосланган» муҳитни заҳарламанг.

Юқоридаги маслаҳатлар руҳий-ҳиссий тусга эга.

4. Ижтимоий масофаланиш ва гигиенага риоя қилиш. Бу шарт ва хафа бўлишга ҳожат йўқ.

5. Иммунитетни яхшиланг. Ҳар қандай вазиятда ҳиссий хотиржамлик, тўғри овқатланиш, ортиқча овқатланмаслик, ҳафтада бир марта рўза тутиш, етарли уйқу, ҳаракат, жисмоний фаоллик, мазмунли иш (ўқиш, ўрганиш, билим бериш ва бошқалар), савобли ишлар қилиш (садақа бериш, масалан, mehrli qollar телеграм-канали орқали) ёлғиз қариндошларга қўнғироқ қилиш, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш ва ҳк).

6. Зарур ҳолатларда дуо сизга ёрдам бера олишига ишонч билан дуо / ибодат қилинг (пайғамбаримиз САВнинг махсус дуолари бор). Намоз ўқийдиганлар ҳар бир намоздан кейин дуо қилишлари мумкин.

Ва охиргиси, ҳаддан ташқари флегматик, пессимист ва ожиз бўлманг. Маънавий ожизлик ва ночорлик руҳиятга таъсир қилади. Руҳият эса жисмоний ҳолатимизга. Ёдингизда бўлсин, руҳият тушиши билан тана қаршилик кўрсатишни тўхтатади. Ҳеч нарса абадий эмас, на енгиллик ва на қийинчилик.

Ҳаммаси ўтиб кетади. Шунчаки сизни кучайтирадиган нарсаларни бажаринг, бу синов ҳақида мулоҳаза қилинг ва Яратганга ҳамда Унинг бизга номаълум бўлган донолигига суянинг!

loading...