ТУРКИЯДА ТИББИЁТ НИҚОБЛАРИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНДИ. УЛАР БЕПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ…

0

 

Коронавирусга қарши кураш доирасида Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған тиббиёт ниқоблари сотишни тақиқлаб қўйди. Президент айтдики, тиббиёт ниқоблари аҳолига бепул тарқатиларкан.

Эрдўғаннинг гапига қараганда, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими вакиллари шу кунга қадар коронавирус инфекцияси бўйича 200 мингтадан зиёд тест ўтказишди. Бундан ташқари, яқин орада Истамбул аэропорти ҳудудида 1000 нафар беморга мўлжалланган иккита шифохона бунёд этилади. Яна президент Туркия ҳукумати коронавирус пандемияси доирасида 2, 3 миллионта оилага ҳар тарафлама ёрдам кўрсатишни режалаштирганини гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Туркияда коронавирус юқтирганлар сони 27 минг 069 кишига етди. 574 нафар бемор оламдан ўтди. 1000 дан зиёд одам тузалиб касалхоналарни тарк этди.

 

loading...