Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 8 апрел куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

8 апрел куни ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётга оид муаммолар кўпайгандан кўпаяди. Агар сал бўшашсангиз, иккаласини ҳам охирига етказа олмаслигингиз ҳеч гап эмас. Ҳаракат қилиб балансни топинг. Шунда ошиғингиз олчи бўлади. Муаммоларга қарши курашда қалбингизда шубҳа-гумонлар ҳукм ўтказишига йўл қўйманг. Акс ҳолда муваффақиятсизликка учрайсиз. Кечқурун ёрқинликлар оғушида вақт ўтказасиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун қанчалар метин иродага эга эканингиз бўйича имтиҳондан ўтасиз. Агар имтиҳонни адолатни қурол қилган ҳолда топширсангиз, қувончли ва ёқимли лаҳзалар сизники бўлади. Кун давомида эмоцияни кучли назоратда ушлашга ҳаракат қилинг. Бугун тоза ҳаво сайри, спорт машғулотлари ва яқин инсонлар даврасида дам олиш хайрли кечади. Саломатликни асранг ва тўғри овқатланинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

8 апрелда молиявий манфаатни биринчи ўринга қўймай тура қолинг. Энтузиазмга алоҳида ўрин ажратинг. Ҳуқуқий масаладаги муаммоларни катта тезликда бартараф этиш пайида бўлинг. Йўқса, бу мавзу сизни ботқоққа ботириши турган гап. Тадбиркорларнинг айримлари кечқурун яқин манзилга сафар қилиши эҳтимолга яқин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини асло унутманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун эрталабдан куч ва имкониятларингизни яна бир карра чамалаб чиқишингиз талаб этилади. Шундагина кўзланган ниятларга етишингиз мумкин. Бажарадиган ишларингиз ҳам баланс талаб қилади. Мабодо олдиндан режалаштириб қўйилган бўлса, жарроҳлик амалиётидан воз кечишингиз тавсия этилмайди. Ҳаммаси муваффақиятли кечади. Аммо кейинчалик врачлар маслаҳатига албатта амал қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

8 апрел куни муаммоларингиз янгилана боришига гувоҳ бўласиз. Молиявий манфаат кўрасиз, фақат сал кейинроқ. Мартабани ошириш учун катта куч сарфлашдан тийилинг. Бугун имкон доирасида майда-чуйда ишлар билан банд бўлиб турсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Севишганларни ҳар қадамда муваффақият, ғалаба кутади. Муносабатларингиз супер даражага чиқади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Оиласизлардан кимлардир куннинг биринчи ярмида суюклисидан мактуб олади. У олисга сафар қилиш арафасида эканини айтиши мумкин. Ташвиш чекишга асос йўқ. У албатта тез кунда қайтади. Раҳбарлар тарафидан зиммангизга юкланадиган янги вазифалар эски лойиҳаларнинг тезроқ ҳаётга тадбиқ этилишига тўсиқ қўйиши мумкин. На илож, раҳбар, барибир раҳбар-да. Паризод буржи остида туъилганлар оилавий ҳаётда чексиз ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришлари кутилмоқда.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Эрталаб дўстларингиздан бири саволга кўмиши, жавоб талаб қила бошлаши мумкин. Жавобларингиз тайёр. Аммо жавоб берадиган кайфиятда бўлмаслигингиз мумкин. Бировларнинг муваффақиятини, ишини тан олишга одатланишингиз керакка ўхшайди. Шунда ҳаёт янада ёрқинроқ кечарди. Баъзи дўстларимиз куннинг иккинчи ярмида қариндошлар билан ади-бади айтишиб қолиши кутилмоқда. Айримлар кечқурунга бориб шамоллашдан безовта бўла бошлаши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

8 апрелда кимлардир бош оғриғи, мигрендан азобланиш эҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, кислород етишмаслигидан бўлса керак. Тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг, ўтиб кетади. Ўзингизга ўзингиз ташҳис қўйишга ошиқманг. Буни фақат врач амалга оширсин. Рўзғорингиздаги муаммоларни чўзиб ўтирмай, ўз вақтида адо этиб қўйишингиз тавсия қилинади. Уйни капитал таъмирдан чиқариш учун ҳам фурсат етди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ижод, ўз-ўзингизни ҳар жиҳатдан тараққий эттира боришга оид машғулотларга кўпроқ эътибор қаратинг. Молия ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда сиздан аниқлик талаб этилади. Ёлғизлар, севган инсонингизнинг қалбига йўл очувчи калит қўлингизда. Буёғига иложи борича унинг кўнглини олишга ҳаракат қилаверинг. Бахтингизни берсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

8 апрел куни дастлаб ташқи қиёфангиз, кийимларингизга эътибор қаратиб қўйсангиз ёмон бўлмасди. Максимал даражада яхшиланг. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Асосийси, хоҳиш бўлса бас. Бугун яқин қариндошлар билан ўзаро муносабатларингизда салбий ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Улар сизни ҳайрон қолдириб, жами фикрларингизга бир овоздан қўшилишади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Жами истеъдодингиз, жамиятдаги ўрнингизни бошқаларга кенг намойиш этишга уялманг. Чунки бу ҳақиқат. Ҳақиқатдан уялиш керак эмас. Муҳаббатда мустақиллик сари талпинманг. Барибир фойдаси йўқ. Агар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ҳақиқатан қаттиқ севсангиз, у билан бамаслаҳат қарорлар қабул қилинг. Кечқурун ижодкорлар қалбида илҳом парилари меҳмон бўлади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

8 апрел балиқ буржи вакилларига бир дунё ҳаашамат, қувонч ва бахт ҳадя этмоқчи. Бу туш эмас. Баҳорнинг ажойиб совғаси холос. Бу совғанинг заимирида муҳаббат ҳам, оқибат ҳам тенг ўрин олган. Аёллар ва қизларнинг терисида муаммо бўлса, бугун косметолог қабулига ёзилиб қўйишлари ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Баъзиларда гуллаётган дарахтларга аллергия бўлса, жуда эҳтиёт бўлишлари тавсия қилинади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...