Холлардаги тақдир белгилари

0

Инсон танасидаги холларга ҳам тақдирнинг бир белгиси сифатида қаралар экан. Бу ҳақда жуда кўп манбаларда баҳс-мунозаралар мавжуд. Бу таъбирларнинг қанчалик ҳақиқатга яқин ёки олислигини синаб кўринг.

Пешонанинг ўнг томонидаги хол — ақл, обрў ва омад белгиси.Чап томондагиси эса иродаси бўшлик, ланжлик.

Кўзнинг чекка томондагиси — камтаринлик, тежамкорлик, мўтадил феълдан нишона.

Ўнг қошдаги хол — бахтли эрта қурилган турмуш.

Чап қошдагиси — омадсиз никоҳ белгиси.

Ўнг ёноқдаги хол — шахсий ҳаётдаги бахт.

Чап рухсордагиси — тақдирдаги машаққат.

Қулоқдаги хол — фикрсизликдан далолат беради.

Бақбақадаги хол эса омади юришганлик ва катта давлатдан нишонадир.

Лаблардаги хол — саодатмандлик, таъсирчанлик наъмунаси.

loading...