4 граммга яқин гиёҳвандлик моддаларини яширинча сақлаб келаётган шахс фош бўлди

0

Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сирғали туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро К.З.“Опий” гиёҳвандлик воситасини яширинча сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундан сўнг, фуқаро К.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида бу ерда ҳам наркотик ва бошқа кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний равишда яширинча сақланаётганлиги фош этилди.

Мазкур тезкор тадбир давомида фуқаро А.Б.дан жами 3,95 гр. “Опий” гиёҳвандлик воситаси ҳамда таркибида  гиёҳвандлик моддалари бўлган 89 дона “Трамадол” таблеткалари, 3 дона “Прегабалин” капсулалари, 1 дона 10 мл. “Тропикамид” дори воситалари олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

loading...