Бугун ҳаво кескин совиб кетди. Бу ҳолат коронавирусни авж олдирадими?

0

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда «Ҳаво кескин совиб кетди. Мана шу вазиятда касалликнинг авж олиш эҳтимоли қанақа?» деган саволга қуйидагича жавоб берилди:

«Ҳақиқатан, ҳаво совуқ бўлса, айниқса -2 дан +10 градусгача бўлган ҳаво ҳароратида вирус қўзғатувчиси анча муддат яшай олади, уларнинг ташқи муҳитда бўлиш вақти узаяди. Лекин, агар биз уйимизда қолсак, кўчага чиқмасак, мулоқотларга йўл қўймасак, мулоқот бўлсаям масофани сақлайдиган бўлсак, республикамиздаги эпидемик вазиятга ҳозирги кундаги об-ҳаво таъсир қилмаслиги мумкин».

loading...