Энди ҳаммаси жуда осон: МИБ “@mibuzbot” бот-каналини ишга туширди!

0

Яхши биламизки, юртимиздаги карантли вазият сабаб, бу даврда фуқароларимизнинг аксарияти уйда бўлишлари сабабли энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж янада ортади, тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги қарздорликларнинг кўпайишига сабаб бўлади.
Эндиликда, фуқароларимиз уйларида бўлиб, фойдаланилган коммунал хизматлар ва қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларни амалга ошириш учун “Telegram” тармоғи орқали “@mibuzbot” бот-каналида яна бир қулайлик яратилди!
Бунинг учун, аввало, ушбу бот каналига кириб – старт тугмасини босиб, кейин мобиль телефон рақамингиз уланади. Кейин коммунал хизмат тури, вилоят, туман, шаҳарни танлайсиз ҳамда коммунал хизмат тури бўйича шахсий-ҳисоб рақам киритилади, ушбу маълумотлар киритилгандан сўнг бот абонентнинг ҳисоб-китоб маълумотларини кўрсатади.
Шундан сўнг, ҳисоблагич фотосуратини юбориш, тўловларни кузатиб бориш ва қарздорликни тўлаш имкониятига бўлади.
Оддийгина айтганда, карантинли вазият сабаб, Сиз масофадан туриб, ҳисоблагич суратини юборасиз ва кўрсатгич “МIB inspektori” андроид электрон тизимига келиб, абонент ҳисобига киритиб борилади.
Тўлов тугмаси орқали – электрон тўлов тизимлари билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга ошириб борасиз!
Тўловни амалга оширишда, бот орқали электрон тўлов тизимларига кириб – истеъмолчининг пластик карточка рақами, унинг муддати, унга боғланган телефон рақами ва тўлов суммаси киритилгандан сўнг, “SMS” орқали келган ҳимоя кодини тасдиқлаш кифоя!
Шу заҳоти, Сизга тўлов амалга оширилганлиги маълум қилинади.
Ҳа, айтганча, бундай қулайликлар Мажбурий ижро бюросининг расмий «mib.uz» сайтида ҳам яратилган.
Унутманг, амалга оширган тўловларингиз эса, Сизнинг энергия ресурсларидан тўлақонли фойдаланишингиз ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси учун хизмат қилади!

Қуйидаги видео бот-канал ҳақида янада кенгроқ тушунча ҳосил қилишингизга хизмат қилади:

# Уйда қолинг!
# Ўзингиз ва яқинларни асранг!
# Тўловларни тўлашни унутманг!

loading...