Эркакнинг хотираси аёлга нисбатан тезроқ йўқолади

0

Кўпчилик шу кунга қадар хотира Альцгеймер касаллиги туфайли йўқола боришига ишонарди. Аммо Майо махсус клиникаси олимлари бу фикр нотўғри эканини амалда исботлашди. Олиб борилган тадқиқотлар инсон хотираси қирқ ёшдан сўнг пасайиб боришини кўрсатди. Ажабланарлиси, эркак хотираси аёлга нисбатан тезроқ йўқоларкан.

— Одам қирқ ёшдан ўтгач, миядаги хотира учун жавобгар қисм ҳажми кичрайиб боради, — дейди клиникадагилар. — Шунинг ҳисобига биз йиллар ўтгани сайин хотира cустлигидан азоблана бошлаймиз. Бу ҳолат, асосан, эркакларда кўпроқ кузатилади.

(“7 Мўъжиза” хазинасидан)

loading...