КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ…

0

 

***

Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1 434 453 кишини ташкил этади, 302 385 нафар бемор соғайган, 82133 нафари вафот этган.

 

***

 

Финляндия инфекция юқтирганларнинг аниқ статистик сонини аниқлаш учун танлаб тест текшируви ўтказишни бошлади.

Reuters

***

 

АҚШ ЖССТ фаолиятини молиялаштириш масаласини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Politico

***

 

Буюк Британия ва Нью Йорк штатида пандемия бошлангандан буён кунлик қурбонларнинг энг ёмон кўрсаткичлари кузатилмоқда.

Bloomberg

***

 

Италияда илк марта 13 мартдан бошлаб Covid-19 вирусидан янги зарарланганларнинг пасайиши кузатилмоқда, мамлакатда карантин бўйича айрим тадбирларни енгиллаштириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Bloomberg

***

 

Хитой тиббий асбоб-ускуналар экспортини чекламайди ва Covid-19 га қарши курашаётган давлатларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Xinhua

***

 

Россияда шахсий ҳимоя воситалари етишмовчилиги сабаб Хитойдан 21 миллион ниқоб ва 300 минг ҳимоя кийими импорт қилишини режалаштирмоқда.

Kommersant

***

 

Туркияда Covid-19 инфекцияси юқтирганлар сонининг кескин ошиши кузатилмоқда, бир кунда 3000 дан ортиқ бемор сони қайд этилган.

Guardian

***

 

Францияда коронавирус инфекциясидан зарарланганлар сони 10 мингдан ортди, бу кўрсаткич эпидемия «кўтарилиш босқичида» эканлигини исботлайди.

BBC

***

 

Жаҳонда ҳамширалар етишмаслиги кузатилмоқда, яъни 5,9 миллион кадр етишмаяпти.

World Health Organization

***

 

Японияда кўплаб одамлар меҳнатсевар ва бу муваффақият омили ҳисобланади. Бироқ Covid-19 сабаб компаниялар масофавий ишлашга ўтишлари мумкинлигини тушунишди ва бу келажакда меҳнат муносабатларини ўзгартиради. World Economic Forum

 

***

 

Малайзия Жануби-шарқий Осиё давлатлари миқёсида касалликнинг асосий ўчоғи ҳисобланади, 4000 беморда Covid-19 ташхиси тасдиқланган.

The Jakarta Post

***

 

2020 йилнинг иккинчи чорагида Covid-19 пандемияси туфайли, бутун дунёда  195 миллион киши ишсиз қолади.

International Labour Organization

***

 

Apple компанияси Covid-19 пандемиясига қарши курашиш учун ҳар ҳафта миллионта юз қалқони (тиббий) ишлаб чиқаради. Ҳозирда 20 миллиондан ортиқ ниқоб ишлаб чиқарилган ва АҚШ касалхоналарига тарқатилган.

Forbes

***

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва «Дунё фуқаролари» глобал ҳаракати  «Ягона дунё: Ҳаммамиз бирга уйда қоламиз» лойиҳасини яратилишини маълум қилди. Мазкур глобал телекўрсатув дунё миқёсида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, 18 апрелдан бошлаб онлайн тарзда эфирга узатилади.

World Health Organization

***

 

WhatsApp мессенжери коронавирус тўғрисидаги ёлғон хабарларга қарши курашиш мақсадида бир вақтнинг ўзида 5 та чатга хабар жўнатиш бўйича чеклов жорий қилди.

The Guardian

 

loading...