Коронавирусга чалинган Буюк Британия бош вазири реанимацияда. Унинг ҳозирги аҳволи қандай?

0

«Бош вазирнинг ҳолати барқарор, у интенсив даволаш палатасида қолмоқда. Унинг кайфияти яхши», – дейилади девонхона вакилининг баёнотида.

Жонсон коронавирусга чалингани тўғрисида 27 март куни маълум қилганди. Ўшандан буён у ўз-ўзини изоляция қилган ва ишлашда давом этаётганди.

Борис Жонсон 3 апрель куни видеомурожаатида унда юқори ҳарорат сақланиб турганини айтди. 5 апрель куни Жонсон касалхонага ётқизилгани маълум қилинди. Эртаси куни эса Жонсоннинг аҳволи ёмонлашгани ва реанимация бўлимига жойлаштирилгани эълон қилинди.

kun.uz

loading...