МИБ: «Четга чиқишга чекловни уйда туриб ҳал қилинг!»

0

Яхши биламизки, ҳозирги эпидемиологик карантинли вазиятда фуқароларимизнинг  уйда бўла туриб, баъзи унутиб қўйилган қарздорликларни бартараф этиш ёки келгусида хорижга ҳеч бир муаммосиз боришни режалаштираётган бўлиши ҳам мумкин.

Шундай экан, режаларингизга охирги дақиқада нуқта қўйилмаслиги учун Мажбурий ижро бюросининг расмий веб сайти www.mib.uz сайтининг “ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР” саҳифасидаги  “Республикадан чиқишга чеклов” блоги орқали қарздорлик ва бошқа юзага келиши мумкин бўлган чекловларни кўриши мумкин.

Ушбу хизмат Республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, агар қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда «PAYME», «CLICK», «UPay» ва бошқа тўлов тизимлари орқали тўлаш имкониятини яратади.

Жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилган чекловлар тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун мазкур сайтнинг ўзида масъул давлат ижрочиси, шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари кесимида телефон рақамлари қайд этилган.

Ёки бўлмаса, Мажбурий ижро бюросининг бошқарма, туман (шаҳар) бўлимларида ташкил этилган хизмат (оператор) рақамларига мурожаат этишлари мумкин!

Бюро фаолиятига оид ҳар қандай масала юзасидан мурожаатлар туну-кун фаолият кўрсатаётган “Call center” марказининг қисқа “1107” рақамли ишонч телефони орқали қабул қилинмоқда, фуқароларимиз мурожаатларни “mib.uz” веб-сайти орқали ҳам онлайн режимида юборишлари мумкин.

Мажбурий ижро бюроси – фуқароларимизнинг масофадан туриб  қарздорликни бартараф этишга чорлаган ҳолда, ҳалқимиз билан биргалик бўлиб, доимо ёрдам бериш тарафдоридир!

#БИРМИЗ, ҚАЛБАН БИРГАМИЗ, УЙДА ҚОЛИНГ!

 

loading...