Нега Бухорода коронавирус юқтирганлар сони бирданига 19 тадан 84 нафарга ошиб кетди?

0

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда ташкил этилган брифингда «Бухорода нималар бўлмоқда? Нега вирус юқтирганлар сони бирданига 19 тадан 84 нафарга ошиб кетди?» деган саволга Н.Отабеков қуйидагича изоҳ берди:

«Бухорога 3 та давлатдан ҳамюртларимиз олиб келинди. Дастлаб Корея давлатидан 239 нафар фуқаромиз олиб келинган. Мазкур 239 нафар фуқаро Туркиядаги Истанбул аэропортида 8 соат битта хонада ҳеч қанақа ҳимоя воситаларисиз қолиб кетган. Демак, улар ўзларининг ҳимоясини эсдан чиқариб қўйган. Натижада келганидан сўнг, дастлабки текширувларда уларнинг 66 нафарида коронавирус касаллиги аниқланди. Касалликнинг юқиб қолишига уларнинг ўзлари шарт-шароит қилган. Бундан ташқари, Бухоро вилоятига яна Россия Федерациясидан яна иккита рейсда 530 нафар фуқаро олиб келинди. Улар орасида ҳам коронавирус касаллигига чалинганлар бор. Россия Федерациясидан олиб келинганларга эътибор берадиган бўлсак, улар 2 кундан 5 кунгача ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз, бемалол бир-бири билан мулоқот қилиб, битта жойда яшашган. Демак, улар ўзларининг ҳимояси ҳақида ўйламаганлиги боис мана шу ҳолатнинг юзага келишига сабаб бўлган.

Албатта, бу одамлар орасида коронавирус касаллигига чалинганларини аниқлаяпмиз», дея маълум қилди Нурмат Отабеков.

loading...