ОЛИМЛАР БЕМОРНИНГ КОРОНАВИРУСДАН ЎЛИШ-ЎЛМАСЛИГИНИ ОЛДИНДАН АНИҚЛАШГА ЎРГАНИШДИ…

0

 

Италиядаги Верона ва Падуи университетлари олимлари америкалик ҳамкасблари билан биргаликда коронавирусга йўлиққан беморларнинг ўлиш ёки ўлмаслигини олдиндан аниқлашга ўрганишди. Бунинг учун улар янги усул ўйлаб топишди. Усулнинг моҳияти шундан иборатки, оғир аҳволда ётган беморнинг қон таркибида жиддий ўзгаришлар кўзга ташланаркан. Яъни, қондаги тромбоцитлар миқдори камайиб кетади. Худди шу нарса коронавирус туфайли оғир ётган беморнинг ўлимини кафолатлайди.

 

loading...