РОНАЛДИНЬО ГАРОВ ПУЛИ ЭВАЗИГА ТУРМАДАН ЧИҚДИ…

0

 

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳон футболи афсоналаридан бири бразилиялик Роналдиньо гаров пули эвазига Парагвай турмасидан чиқди. Суд футболчини турмада жазо муддатини ўташдан озод этиб, уй қамоғига тушириш ҳақида ҳукм чиқарди. Футболчи турмадан чиқиш учун 1 600 000 доллар пул тўлади.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо укаси Роберто билан бирга қалбаки хориж паспорти ёрдамида Парагвайга борган. Ҳақиқий паспортини давлатга солиқ тўламагани сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти олиб қўйганди.

Ака-укани Парагвайдаги Асунсьон шаҳридаги тўрт юлдузли отелга жойлаштиришди. Лекни улар алоҳида хоналарда яшайдиган бўлди.

loading...