ТОМСК ОСМОНИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ФАЗО КЕМАСИНИ КЎРИШДИ…

0

 

Томскга Новосибирскдан хизмат сафари билан ташриф буюрган Денис исмли йигит шаҳардаги савдо маркази тепасида ўзга сайёраликлар кемасини кўрганини айтди. У кемага кўзи тушиши билан манзарани видеотасмага туширибди.

— Куппа-кундузи осмонда учта объектни кўриб қолдим, — ҳикоя қилади Денис. — Уччаласи ҳам оч қизил рангда эди. Бири ёрқин. Улар ўзга сайёраликлар фазо кемаси эканига сира шубҳам қолмади. Қолаверса, ёнимда яна бир неча киши ҳам ўша объектларни кўрди…

Денис видеоёзувни таниш астрономлардан бирига берибди. У қандай фикр айтишидан қатъи назар Денис ўз фикрида қолади. Чунки товоқсимон кемалар фақат ўзга сайёраликларга тегишли эканини билади.

 

loading...