Тошкентдаги «Yandex.Taxi»да “Етказиш” хизмати пайдо бўлди

0

«Yandex.Taxi» Тошкентда “Етказиш” хизматини йўлга қўйди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар яқинларига кийим-кечак, озиқ-овқат ёки дори-дармон етказишлари, кичик корхоналар эса – ўз мижозларига буюртмаларни юборишлари мумкин.

Тошкент аҳолиси учун “Эшикдан эшиккача” хизмати ҳам мавжуд. Уни хоҳиш-истакларда танласа, ҳайдовчи жўнатмани хонадон ёки офиснинг эшиги олдидан олиб кетади ва эшигигача етказади. Бундан ташқари, шарҳларда контактсиз етказиб бериш усулини кўрсатиш мумкин. Ушбу ҳолатда ҳайдовчи зарур нарсани кўрсатилган манзилгача етказади ва қабул қилувчининг буюртмани олиши ва пулни қўйишини кутиб туради.

sof.uz

loading...