ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

КУНГАБОҚАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

 

1. Кунгабоқар дони (писта) таркибида катта миқдорда кальций, протеинлар мавжуд.

2. Кунгабоқар ёғи дунё аҳолисининг энг севимли маҳсулоти ҳисобланса-да, энг арзон ёғ саналади.

3. Кунгабоқарнинг қасқони ҳаво айниб турган бўлса ҳам қуёшнинг қай тарафда эканини амалда кўрсатиб туради.

4. Кунгабоқар донида мис ҳам кўп. Бир гектар ерга экилган кунгабоқар 50 килограмм мис бериши мумкин.

5. Кунгабоқарни ё қуёш чиққунга қадар, ёки кун ботгандан кейин экиш талаб этилади. Шунда ҳосили мўл бўларкан.

6. Кунгабоқар пистаси таркибида холестерин йўқлиги сабабли ҳам инсон юраги учун жуда фойдали. Бундан ташқари, унинг таркибида темир моддаси ҳам кўп. Демак, у гемоглабинни кўтаради, юракка қўшимча қувват беради. У «В», «Е» витаминларига бой.

7. Кунгабоқар пистасидаги фитостероллар иммунитетни кўтаради, саратон хавфини камайтиради, қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак хуружининг олдини олади.

8. Кунгабоқарнинг фандаги номи юнончадан таржима қилинганда, қуёш гули маъносини беради.

9. Кунгабоқарнинг ҳар бир қасқонида 1000-2000 та атрофида дон бўлади.

10. Кунгабоқарни буғдойдан ҳам олдин етиштира бошлашган.

11. Кунгабоқар эрамиздан аввалги 3000 йил ўрталарида Шимолий Америкада экила бошланган. Ўша даврларда ундан озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, бўёқ ва ёғ ишлаб чиқаришда кенг фойдаланишган.

12. Энг узун кунгабоқар пояси 2014 йили Германияда аниқланган. Унинг бўйи 8 метрга тенг бўлган.

13. Кунгабоқарнинг япроқлари қизил, қора, жигарранг тури ҳам бор.

14. Кунгабоқар ерни турли заҳарли моддалардан тозалашда тенгсиздир. Шу сабабли ундан Чернобыл ҳамда Фукусима атом электр станциялари портлашидан кейин ерни тозалаш учун биринчи навбатда фойдаланишган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...