9 апрелдан бошлаб автомобилларга махсус рухсатнома бериш тўхтатилди!

0

❗️2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш ТЎХТАТИЛДИ.

Асос — Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори.

✔️ Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

@koronavirusinfouz

loading...