Доктор Комаровский: «Карантин пайти сайр қилиш хавфли»

0

Таниқли шифокор ва телебошловчи Евгений Комаровский интернетдаги шахсий саҳифаси орқали ўз обуначиларига ўз-ўзини яккалаш чоғида нималардан эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берди. У жумладан, хиёбонлар ва болалар майдончаларида сайр қилиш нима учун мумкинмаслигига тўхталган.

Мутахассиснинг айтишича, оммавий фойдаланиш жойларида бир буюм ёки жиҳозни кетма-кет саноқсиз одамлар ушлайди, бу эса жуда хавфли.

«Майдончадаги ҳозиргина бир она-бола туриб кетган ҳалинчакка бориб ўтирсангиз, табиийки, бу ерда кимдир ташувчига айланиб қолиши эҳтимоли юқори. Шу тарзда коронавирус юқтириб олиш мумкин», — дея фикрига аниқлик киритган шифокор.

  1. Қолаверса, кўпчилик ҳордиқ чиқарадиган ҳудудлар — хиёбонларда ҳам, масалан, ўнлаб номаълум кишилар нафас ростлаган ўриндиқларга ўтириш тавсия этилмайди.

ЎзА

loading...