Насиҳат: «Кўзгуга ўхшаб эрингнинг хатоларини такрорлама»

0

Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:

– Онажон! Мен энди ўз эримга тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қолди, сира ҳурмат қилмайди ва доимо сўкинади. Балким, у мени севмай қўйгандир…

– Ўзинг-чи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.

– Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкин-у, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?

– Унда, қизим, мўъжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингнинг хатоларини такрорлаяпсан. Лекин кўзгудан фарқли, хотин киши фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради, – дея ўгит қилди она. – Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхшироқ бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўргизса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши хислатларини кўришига ёрдам бериши керак.

“Ҳикматлар жавоҳири”

китобидан.

@mehrob_uz

loading...