Ўзбекистонда 555 фуқаро коронавирусга чалинган, 10 беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

0

Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 555 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 99 беморнинг 25 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 88 бемордан 3 нафарининг аҳволи ўрта оғирликда, деб баҳоланяпти, – деб маълумот берди Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков

loading...