Бугун Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Хитойдан тиббий ускуналар келмоқда. Унда Одил Аҳмедовнинг хайрия юклари ҳам бор

0

Бугун, 10 апрель куни мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консуллиги шакллантирган беғараз инсонпарварлик ёрдами жўнатмаси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги харид қилган тиббий ускуналар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Тошкентга жўнатилди.

❗️Хитойдан олиб келинган қимматли юк таркибида:

✔️ функционал тиббий кроватлар;

✔️ ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;

✔️ полимераза занжирли реакцияси қурилмалари;

✔️ болалар ва катталар учун ниқоблар билан таъминланган амбуқоплар;

✔️ рақамли рентген диагностика тизимлари;

✔️ эхокардиография ва томир доплерлари учун кардиология сенсори бўлган ультратовуш аппаратлари ҳамда чақалоқлар учун ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;

✔️ билирубинни тери орқали аниқлашга мўлжалланган жиҳозлар;

✔️ жарроҳлик амалиёти учун мўлжалланган лампалар;

✔️ ҳаво қабул қилиш шкафлари,

✔️ жарроҳлик амалиёти столлари,

✔️ гидравлика билан бошқариладиган столлар,

✔️ “ANDiS 350” таҳлил ускуналари ва бошқа тиббий воситалар ҳам бор.

❇️Шунингдек, “Alibaba Group” компанияси ва Жек Ма жамғармаси тақдим этган нафас йўлларида ижобий босимни таъминлайдиган 10 та аппарат, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева, футболчи Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда мамлакатимизга олиб келинади.

Манба: Дунё АА

loading...