ҚУЛУПНАЙНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРИ…

0

 

 

ҚУЛУПНАЙНИНГ ФОЙДАЛИ ЖИҲАТЛАРИ

 

Қулупнай кўплаб фойдали моддаларни ўзида мужассам этган. Минералларга бой. Таркибида темир, магний, калий, кальций, натрий, фосфор, кремний, цинк ва мис кўпчиликни ташкил этади.

Бундан ташқари, қулупнай таркибида А, В, С витаминлари ҳам етарлича. Антиоксидантлар шарофати билан инсон танаси мустаҳкам ва эгилувчан ҳолатда бўлади, тери қариши секинлашади.

Қулупнай одамнинг кўриш имкониятларини яхшилайди. Подагра хасталигига шафқатсиз курашади. Хотирани мустаҳкамлайди, организмда моддалар алмашинувини тезлаштиради. Салицил кислота ҳам қулупнай таркибидан ўрин олганки, у шамоллаш билан боғлиқ хасталикларга қарши жуда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, аёллар учун қулупнайнинг яна бир фойдаси бор. У целлюлитга қарши фаол курашади. Қулупнайнинг майда данакчалари томирлардаги қон айланишини яхшилайди. Кислоталар терини оқартиради, мустаҳкам торттиради. Қулупнай ажойиб парҳез меваси ҳисобланади.

 

ҚУЛУПНАЙНИНГ ЗАРАРИ

 

Кимнинг ошқозонида муаммоси бўлса, кўп қулупнай ейиш тавсия этилмайди. Чунки қулупнай таркибидаги мева кислоталари хаста ошқозоннинг аҳволини баттар ёмонлаштириши мумкин. Гипертонияга учраганлар, эналаприл дори воситасини тез-тез ичадиганларга ҳам қулупнай ейиш тавсия қилинмайди. У буйракка ҳам босим ўтказади. Аллергияси борлар ҳам қулупнайдан имкон доирасида тийилишлари керак бўлади.

Саломат бўлинг!

 

loading...