Уйда қолинг, азизлар!

0

Болам деб қайғурган юрт учун ёнинг,

Шайтонмас, Раҳмоннинг йўлидан боринг,

Сизни ўйлаб бедор, ҳаловати йўқ

Юртбошимиз айтар: сиз уйда қолинг!

 

Сизни ўз бағрига олган эл учун,

Тарихлардан азиз бўлган эл учун,

Болам деб юраги ёнган эл учун,

Уйда қолинг, азизлар, уйда қолинг!

 

Ватанни ардоқлаш тилак эмасми,

Уриб турган юрак юрак эмасми?

Наҳот яқинлар ҳам керак эмасми,

Уйда қолинг, азизлар, уйда қолинг!

 

Душман қуролсиздир, қурбони кўпдир,

Дунёга тўймаган инсони кўпдир,

Ахир унда қалб ҳам, виждон ҳам йўқдир,

Уйда қолинг, азизлар, уйда қолинг!

 

Хато килманг, оқибат осмон йиғлар,

Куйиб-куйиб юракда армон йиғлар,

Жабрин тортиб бир қанча инсон йиғлар,

Уйда қолинг, азизлар, уйда қолинг!

 

Дуога қўл очинг, Яратган қўллар,

Паноҳига олар, меҳрини йўллар,

Ҳали фарзандларга қиласиз тўйлар,

Уйда қолинг, азизлар, уйда қолинг!

 

Жамшид Акбаров,

«Ягонасан, муқаддас Ватан!»

танлови Республика босқичи ғолиби, шоир

loading...